70 ёш юбилей муборак!
Маннон Ҳамидов... Бу инсон ҳақида кўп ва ҳўп таърифлаш мумкин. Шоир ва драматург, маҳоратли ва тажрибали забардаст режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишондори устоз Маннон Ҳамидовнинг бугун 20 февраль тавваллуд кунларини нишонламоқда! Устознинг республикамиз ва вилоятимиз театр санъатида, маданият ва санъати йўлида қўшган хиссалари беқиёс хизматга эгадир. Адабиётда ажиб бир термин бор, ижоднинг ўзига хос одамидир! Маннон Ҳамидов ижод мактабининг ана шундай ўзига хос услуб, бетакрор ижодкоридир. Устоз босиб ўтган ижод йўллари бугун барча ёшларга дастурамал бўлиб келмоқда. Шу муносабат билан Андижон вилояти Ёшлар театри жамоаси устознинг улуғ " 70 ёш юбилей " тўйини тантанали нишонладилар ва устоз билан бирга ижод қилган хамкасб дўстлари, шогирдларини таклиф қилган холда ижодий кечани кўтаринки кайфиятда ўтказдилар!
@andyoshlartheatr