Андижон вилояти Ёшлар театри директори Халилилло Жўрабоевни таваллуд топган куни билан чин дилдан табриклаймиз.
Фидойи ва жонкуяр раҳбар, билимдон педагог, маҳоратли театр ва кино актёри, суҳандон ва қўшиқчи, серқирра ижодкоримизга авваламбор, сермазмун умр ва ҳаёт, оилавий ҳотиржамлик ва фаровонлик, соғлик-саломатлик, масъулиятли бошқарув фаолиятида доимо ижодий ва ижобий ютуқларни тилаймиз!
Маълумот: Халилилло Жўрабоев Тўҳтасин ўғли 1990 йил 7 июлда Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида таваллуд топган. 2010-2016-йилларда ҳозирги ЎзДСМИнинг бакалавр ҳамда магистратура йўналишида мусиқали драма актёрлиги йўналиши мутахассислиги бўйича тамомлаган. У ижодий фаолиятини Андижон вилояти мусиқали драма театри ва Андижон вилояти Ёшлар театрида актёр, Ҳўжаобод тумани Маданият маркази мудири, 2024 йилдан буён эса Андижон вилояти Ёшлар театрида директор лавозимида фаолият юритиб келмоқда Театр ва кинода ҳам бир қанча бетакрор ролларни маҳорат билан ижро этган.
БАТАФСИЛ👈
Rasmiy sahifalarimiz👇
Telegram | Instagram | Fecebook