Yangiliklarga qaytish

Ijodkor

Ijodkor
07.07.2025
Андижон вилояти Ёшлар театри дирек- тори – Халилилло Жўрабоевни таваллуд топган куни билан чин дилдан табриклай- миз. Фидойи ва изланувчан раҳбар, билимдон педагог, маҳоратли театр ва кино актёри, сухандон ва қўшиқчи, серқирра ижодкори- мизга авваламбор, сермазмун умр, оилавий хотиржамлик ва фаровонлик, соғлик-сало- матлик, масъулиятли бошқарув фаолияти- да доимо ижодий ва ижобий ютуқларни тилаймиз! Маълумот: Халилилло Жўрабоев Тўхта- син ўғли 1990 йилнинг 7 июль куни Анди- жон вилоят, Шаҳрихон туманида туғилган. 2010–2014 йиллар мобайнида Ўзбеки- стон давлат Санъат ва маданият инсти- тути талабаси, 2014–2016 йиллар мобай- нида Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти магистри, 2017–2020 йиллар мобайнида Андижон вилоят мусиқали драма театри актёри, 2018–2019 йиллар мобайнида Шаҳрихон тумани Ўзбекистон № 14 2025 йил халқ демократик партияси кенгаши ра- иси вақтинча вазифасини бажарувчи, 2018–2019 йиллар мобайнида Шаҳрихон ту- ман Ўзбекистон халқ демократик партияси кенгаши ижрочи котиби, 2020–2023 йиллар мобайнида Андижон вилоят ёшлар театри олий тоифали актёри, 2023–2023 йиллар мобайнида Хўжаобод туман Маданият ва туризм бўлими мудири, 2023–2024 йиллар мобайнида Хўжаобод туман Маданият бў- лими мудири, шу билан бирга, Андижон давлат Педагогика институтида мусиқий таълим йўналишида ташқи ўриндош бў- либ в.б. доценти сифатида талабаларга билим бериб келмоқда. 2024 йилдан буён Андижон вилоят Ёшлар театри директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Халилилло Жўрабоев ижодий меҳнат фаолияти давомида маҳоратли актёр си- фатида Андижон вилоят мусиқали драма те- атри ҳамда Андижон вилояти Ёшлар театри саҳнасида турли образларни қойилмақом тарзда ижро этиб, томошабинлар назарига тушди. Жумладан, Мухтасар Юлдашева- нинг “Қабоҳат” асарида Амир, Рихсивой Муҳаммаджоновнинг “Бурч” спектаклида бош роль Самир, Мустай Каримнинг “Ой тутилган тунда” асарида Девона, “Аршин мал олан” асарида, “Йўл бўйидаги ҳов- ли” асарида Санжар, Чингиз Айтматов- нинг “Оқ кема” асарида Ўрозқул, Ҳамза- нинг “Майсаранинг иши” асарида Чўпон, Ўзбектош Қиличнинг “Тўмарис” асарида дарвеш, Ўлмас Умарбековнинг “Яша, ку- раш” (Шошма, қуёш) асарида Султон, “Ҳижрон” спектаклида Дадаш бола, “Ре- визор” спектаклида Хлестаков, ўзбек халқ эртаги асосидаги “Ур, тўқмоқ” спектакли- да ўз ролларини маромига етказиб ижро қилган. Халилилло Жўрабоев театр санъати халқлар ўртасида дўстлик ришталарини боғловчи мустаҳкам кўприк эканини жуда яхши англайди. У ўзининг фаолияти да- вомида театр жамоаси билан биргаликда 8бир қатор қўшни ҳамдўстлик давлатлари- га гастроль сафарларини уюштирди. Ху- сусан, Андижон вилоят Ёшлар театри ва Қирғизистон республикаси, Ўш шаҳри- даги Бобур номидаги ўзбек академик му- сиқали драма театри ўртасида меморандум имзоланиб, миллий ва замон руҳида янги асарлар яратиш бошқа масалаларда икки томонлама манфаатли дастур ҳужжати им- золанди. Қирғиз ва Ўзбек театр санъатсевар томошабинлари учун эса Андижон вилоят Ёшлар театри томонидан жаҳон драматур- гиясига мансуб “Пикник” асари намойиш этилди. Бунда, театри санъатига юқори баҳо берилиб, кенг жамоатчилик томони- дан катта қизиқиш билан қарши олинди. У иш фаолияти даврида кўплаб шогирдлар етиштириб, уларга театр санъати сирлари- ни ўргатиш билан бирга, ёш кадрларни қўл- лаб-қувватлаб келмоқда. Андижон вилоят Ёшлар театри Матбуот хизмати ТЕАТР АҲЛИ АҲИЛ БЎЛСА – ҲЕЧ КИМ НОРИЗО БЎЛМАЙДИ Андижон вилоят Ёшлар театри ди- ректори ва актёр – Халилилло Жўрабоев билан суҳбат. – Андижон вилоят Ёшлар театрининг қачон ва қай тарзда ташкил топгани ҳақида маълумот берсангиз. – 1988 йилнинг 3 май ойида театр санъати- ни ривожлантириш, унинг янги қирралари- ни шакллантириш мақсадида, ўша даврда- ги собиқ иттифоқ Министрлар кенгашининг қарорига биноан “Союзтеатр” бутун итти- фоқ ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси- нинг қарорига асосан “Союзтеатр”нинг Ўзбекистон бўлими «Андижон шаҳрида ўз-ўзини маблағ билан таъминловчи, хў- жалик ҳисобида кун қўрувчи “Истиқбол” театр студияси ташкил этилсин, театрнинг бадиий раҳбари этиб, режиссёр Маннон Ҳамидов тайинлансин», дейилган, 13 де- кабрдаги № 39 сонли қарорини қабул қил- ган. 1988 йилнинг 14 декабрида Андижон шаҳрининг Машинасозлик заводи мада- ният саройида студиячилар драматург Шароф Бошбековнинг “Темир хотин” ко- медиясини Союзтеатр Ўзбекистон бўлими дирекциясининг бир гуруҳ мутахассисла- рига намойиш этишган. Мутахассислар ушбу асарни жуда яхши 9 № 14 2025 йилқабул қилишган. Шундан кейин бу коме- дия қайси жойда намойиш этилмасин, Ан- дижонлик театр шинавандалари уни мам- нуният билан қарши олишган. Вилоят бўйлаб ташкил этилган ҳар бир томоша жонли мулоқотга айланар, томоша- бин ва актёрлар орасида сирли бир яқинлик вужудга келар эди. Республика телевидени- ясининг режиссёри Толиб хожи Ҳамидов драматург Марат Асадуллаевнинг “Балойи нафс” комедиясини саҳналаштирди. Театр студиясининг аъзолари ушбу асар билан Тошкент шаҳрида ўтказилган бутун Итти- фоқ театр студияларининг “Ниҳол” фести- валида иштирок этишган. Театрнинг яратилишида, сўзсиз, собиқ театр раҳбари Маннон Ҳамидовнинг ҳис- саси бениҳоят даражада каттадир. Аммо, юқорида айтганимиздек, унга эргашиб чиққан ижодкорларсиз бу театрни театр қи- лиш мумкин эмас эди. Театрнинг бош ҳи- собчиси М. Ғарипов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Қобилжон Мадаминов, Матлубахон Мадраҳимова, таниқли актри- са Турсуной Рўзиева, актёр Маҳмуджон Турғунов, режиссёр Эргаш Собиров, саҳ- на устаси Тоҳиржон Ортиқов, театрнинг ёритиш устаси Мадаминжон Худойберди- ев, актриса Фотимахон Мамасодиқова, ак- тёр Шокиржон Аҳмедов, актёр Неъматжон Ҳакимов, актёр Ғайрат Аҳмедов, актёр Сойибжон Мирзаев, актриса Барно- хон Мирзакаримова, актёр Иброҳим Тошпўлатов, актёр Воҳиджон Турдиев, актриса Роҳатой Юлдашева, актриса Гулҳаё Ўринова, актёр Нозимжон Абдураҳ- монов, адабий маслаҳатчи, шоир ва драма- тург Зиё Нажмий (Зиёйиддин Нажмидди- нов), хонанда Мирзағолиб Мирзараҳимов, хонанда Муроджон Рўзиев, созандалар Ҳа- санбой Абдулазизов, Содиқжон Ўлжабоев, Дилшод Қосимов, Ҳайрулло Мамажонов, Улуғбек Жамолитдинов, ҳайдовчи Йўлдош Исмоилов театрнинг шаклланишида улкан ҳисса кўшганлар. Афсуски, уларнинг кўпчилиги бугунги кунда орамизда йўқ... – Яқинда тадбирларнинг бирида журна- лист ва театршунос – Гулчеҳра Умарова кўп ҳолларда айрим театрларда саҳна- даги ролларни режиссёр эмас, дирек- торлар тақсимлаши ва танлаши, кези келганда директорларнинг ўзлари бош ролларни ижро этишини кескин танқид қилди. Сиз театр директори сифатида бундай ҳолатларга қандай қарайсиз ва театрингизда бу каби ҳоллар учрайдими ёки йўқми? – Театрда ролларни тақсимлаш жараёни, одатда, режиссёрнинг вазифаси ва масъу- лиятидир. Режиссёр спектаклнинг ижодий жараёни ва мезонини белгилаш ҳамда ак- тёрлар билан ишлаш орқали муайян ролга мос актёр ва актрисаларни ўзи танлаши зарур. Аммо баъзи театрларда директор- лар ролларни тақсимлашда иштирок этиш ҳолати ҳар хил сабабларга кўра юз бериши мумкин. Биринчидан, директорнинг ижодий тажрибаси ва билими режиссёрнинг қа- рорлари билан бирга самарали иш олиб боришида муҳим аҳамиятга эга. Дирек- торлар ўз театрларининг йўналиши ва № 14 2025 йил 10мақсадларини яхши тушунишади, шунинг учун уларнинг фикрлари режиссёр учун қимматли бўлиши мумкин. Иккинчидан, директорларнинг ўзлари бош ролларни ижро этиши баъзан театрда- ги мавжуд актёрларнинг ролга мос келмас- лиги билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳолатларда директор ўзининг касбий қоби- лиятлари орқали спектаклни қўллаб-қув- ватлаши мумкин. Шу билан бирга, директорларнинг аҳа- миятии инобатга олган ҳолда, бу жараёнда бир қанча муаммолар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Масалан, агар директор бош роль ижрочиси сифатида иштирок этса, у ҳол- да ижодий жамоа орасида юзага келадиган норозилик кайфияти ижодий муносабат- ларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Режиссёр ва директор ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг мураккаблаштириш ҳо- латлари ҳам юз бериши эҳтимолдан холи эмас. Қолаверса, бу раҳбарнинг ўз мансаби- ни суистеъмол қилиш, ўз мавқеидан фой- даланиш тарзида ҳам баҳоланади. Қачон- ки режиссёрнинг сўзи ўтмайдиган, ўзига ишончи бўлмаса, шу каби ҳолатлар содир бўлади. Аслида, директор ўз иши билан шуғул- ланиб, роль тақсимотини режиссёр бажар- гани мақсадга мувофиқ. Шахсан ўзимга келадиган бўлсак, мен ҳеч қачон режиссёрнинг ишларига ара- лашиб, унинг қарорлари ва танловларига тўсқинлик қилмайман ҳамда бу каби маса- лаларни тўла-тўкис унга ишонаман. Мабодо, қайсидир актёр норози бўла- диган бўлса, номзодларни овозга қўйиш орқали ролга ким кўпроқ муносиблигини танлашимиз мумкин. Шуниси ҳаққоний ва адолатли бўлади, деган фикрдаман! Музаффар МУҲАММАДНАЗАР суҳбатлашди.